Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи давом этмоқда, деб ёзади Kazakhstan Today.
Нашрнинг маълум қилишича, Мадина шаҳрига етиб келган давлат раҳбари вилоят губернатори шаҳзода Файсал бин Салмон Ал Сауд билан учрашув ўтказган.
Бундан ташқари, Назарбоев Мадинадаги Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар масжидига ташриф буюрган ва у ерда намоз ўқиган. Шунингдек, Масжид ан-Набавий масжиди меъморчилиги ва интерьери билан танишди.
Шундан кейин Қозоғистон президенти Ар-Риёд шаҳрига етиб келди. У ерда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд билан музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг якуни бўйича бир қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.
Ташриф давомида, шунингдек, Саудия Арабистони давлат арбоблари ва ишчи доиралари билан бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)