«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб сардори Уэйн Руни асосий таркибда ўйнашни истаса, бошқа жамоага ўтишни тавсия қилди. Бу ҳақда Sun нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, Моуриньо Рунига асосий таркибдан жой кафолатлай олмаслигини айтиб, шу билан бирга у билан хайрлашиш истаги йўқ эканини билдирган.
31 ёшли Руни Англия чемпионатининг сўнгги тўрт ўйинида асосий таркибдан жой олмаганди. «Челси»га қарши (0:4) АПЛ 9-турида эса англиялик футболчи ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган эди.
Изоҳ (0)