Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) Chandrayaan-2 иккинчи Ой миссияси қўниш модулининг ер усти ва парвоз синовларини бошлади. Бу ҳақда, The Hindu нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
ISRO сунъий йўлдош маркази раҳбари доктор Мохан Анундурайнинг сўзларига қараганда, тестлар ўтказиш учун Бангалордан 400 километр нарида жойлашган, «Фан шаҳарчаси» номини олган Чалакири деган жойда ўнта кратерга эга Ой юзаси модели яратилди. Ушбу ҳудуд устидан ташқи томонига қўниш модули ҳамда унинг ишлашини кузатувчи датчиклар ўрнатилган самолёт парвоз қилади.
Chandrayaan-2 миссиясининг бошланиши 2017 йил охири — 2018 йил бошига мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)