Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтснинг фикрича, Европага келаётган муҳожирлар жамиятга фойда келтириши мумкин. Бу ҳақда у Франциянинг Europe1 радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Муҳожирлар устунлик бериши мумкин. Улар Европага интеграциялашиши мумкин», — деди миллиардер.
«Уларнинг кўпчилиги иқтидор ва қобилиятга эга. Агар уларга имконият берилса, бу муҳожирлар жамиятга фойда келтириши мумкин», — қўшимча қилди Гейтс.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига қараганда, 16 октябрь ҳолатига кўра Европага 318816 киши етиб келди. Муҳожирларнинг асосий қисмини Греция (168689 киши) ва Италия (145128 киши) қабул қилди.
Изоҳ (0)