Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юннан провинциясида темир йўл туннелининг қулаши оқибатида 6 киши вайроналар остида қолди. Бу ҳақда «Чжунго Синьвэнь» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса Юньсянь уездидаги темирйўл участкасида содир бўлди. Туннелнинг такрорий қулаши хавфи туфайли қутқарувчилар қидирув операциясини бошлай олмаяпти.
Айни дамда вайрон бўлган ҳудудни мустаҳкамлаш борасида фавқулодда ишлар амалга оширилмоқда.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганишни бошлади.
Изоҳ (0)