Баҳрайн мезбонлик қилаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финалга йўлланма олган иккинчи жамоа номи маълум бўлди. Аввалроқ Саудия Арабистони терма жамоаси Ироқ устидан зафар қучишга муваффақ бўлганди.
Баҳрайн ва Вьетнам жамоалари ўртасидаги ўйин тақдирини 72-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди ва Вьетнам ЖЧ—2017 иштирокчисига айланди.
Маълумот учун, Баҳрайн термаси Саудия, Жанубий Корея ва Таиланд жой олган гуруҳни 1-ўринда якунлаган бўлса, КХДРни мағлуб этган, Ироқ ҳамда БАА билан дуранг ўйнаган Вьетнам «B» гуруҳида иккинчи бўлганди.
Чорак финалнинг яна икки ўйини бугун — 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 18:15 да Япония ва Тожикистон термалари майдонга чиқиб келса, Ўзбекистон ҳамда Эрон ёшлари ўртасидаги беллашув 21:15 да старт олади. ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали беллашувларни жонли трансляция қилишни режалаштирган.
Осиё Чемпионати—U19 Чорак финал 23 октябрь, якшанба
Баҳрайн — Вьетнам 0:1
Гол: Тран Тан, 72 (0:1).24 октябрь, душанбаЎзбекистон — ЭронЯпония — Тожикистон
Изоҳ (0)