Бельгиянинг Вервье шаҳридаги қандолатчилар узунлиги 676,6 метр бўлган дунёдаги узун шоколадли эклер ширинлигини тайёрлади, деб хабар бермоқа «Интерфакс».
Антиқа ширинлик устида 20 нафар қандолатчи уч соат давомида иш олиб борди. Рекорд нотариал тасдиқланган бўлса-да, ташкилотчилар керакли аризалар топширмагани учун натижа Гиннесснинг рекордлар китобига киритилмайди.
Ширинликни тайёрлаш учун 70 килограмм сариёғ, 2 мингта тухум, 50 килограмм ун ва 300 литр сут керак бўлди. Умумий қиймати 1 500 евро бўлган маҳсулотлар ҳомийлар томонидан тақдим этилди. 6 минг бўлакчадан иборат улкан эклернинг сотувидан тушган даромад хайрия мақсадларида ишлатилади.
Мазкур ширинликни тайёрлаш бўйича расмий рекорд швейцариялик қандолатчига тегишли. У 503 метрли эклерни тайёрлаган эди.
Изоҳ (0)