АҚШнинг Жоржия штатидаги Бруквуд мактаби футбол жамоаси дарвозабони, 16 ёшли Рубен Нсемо кома ҳолатидан чиққач, испанча сўзлаша бошлади. Бу ҳақда Fox Sports хабар бермоқда.
Ўсмир йигит икки ҳафта аввал ўйин вақтида жиддий бош жароҳатини олганди. Ҳушини йўқотган Рубен нафас олишдан тўхтади ва уч кун кома ҳолатида бўлди.
Футболчи кома ҳолатидан чиққач, инглиз тилида сўзлаша олмади, аммо аввал билмаган испан тилида гапирди. Нсемонинг фикрича, бундай малакани у дўстлари ёки акасидан олган бўлиши мумкин.
Қайд этиш керакки, инглиз тилини ёдга олган 16 ёшли дарвозабон испан тилида ҳам сўзлашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)