Англия чемпионатида 2016/17 йилги мавсумни ёрқин бошлаган «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович чемпионат доирасида 498 дақиқадан буён гол кирита олмаяпти, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Челси»га қарши (0:4) АПЛ 9-турида швециялик 35 ёшли футболчи гол киритиш учун иккита қулай вазиятга эга бўлганди, аммо улардан унумли фойдалана олмади.
Сўнгги марта Ибраҳимович бундай самарасиз ўйинни 10 йил аввал, Италиянинг «Интер» клубида тўп сураётган вақтларида қайд этган.
Изоҳ (0)