Швециянинг Dagens Nyheter газетаси фотожурналисти Пауль Хансен Ироқда снайпернинг икки ўқи билан яраланди. У нашр мухбири Эрик Ульссон билан биргаликда Мосул яқинида Ироқ армияси ва курд кўнгилли отрядларининг ҳаракатларини ёритиб бораётган эди, деб хабар беради «ТАСС».
Журналистлар Арбилга етиб олди, у ерда Хансенга тиббий ёрдам кўрсатилди. Яра жиддий эмаслиги айтилмоқда.
Журналистлар хавфсизликда эканлиги айтилмоқда. Ўқлардан бири танасида қолиб кетгани боис Хансен яқинда операция қилинади.
Изоҳ (0)