Тошкентда Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган тезкор шахмат бўйича «Шахмат Юлдузлари» халқаро турнири ўз якунига етди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Унда иштирок этган ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов жами 5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, 10 минг доллар мукофот пулига эга бўлди.
Мусобақа якунига кўра 8 очкога эга бўлган озарбайжонлик Шахриёр Мамадиёров 1-ўрин ва 20 минг долларни қўлга киритди.
Исроиллик Борис Гельфанд 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади ва 12 минг долларга эга чиқди. Сўнгги ўринни эгаллаган украиналик Руслан Пономарёв 8 минг доллар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)