Футбол бўйича Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске Хитойдан 10 миллион евролик таклиф олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Хитойдан йилига 10 миллион евролик таклиф олганимни тасдиқлашим мумкин. Аммо таклиф терма жамоа ёки клубдан эканини тушунмадим. Ростини айтсам, таклифга эътибор ҳам бермадим», – деди 65 ёшли мутахассис.
Аввалроқ Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клуби дель Боскенинг номзодини кўриб чиққанди. Якунда эса ушбу жамоани «Манчестер Сити»дан кетган Мануэль Пеллегрини бошқарди.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 йўлида Ўзбекистонга қарши 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин Хитой термаси бош мураббийи ўзбекистонлик журналистлар қаршисида истеъфо берганди.
Изоҳ (0)