Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) президенти Александер Чеферин ЖЧ финал босқичининг иштирокчилари сонини ошириш бўйича ҳали ўз позициясини ишлаб чиқмади. Бу ҳақда мутасадди AP’га берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ҳали эрта бўлгани учун бу масала юзасидан овоз беришни хоҳламадик. Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот олганимиз йўқ. Биз ҳеч нарса айта олмаслигимизни маълум қилдик», – деди Чеферин.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ–2026 иштирокчилари сонини 32 тадан 40 тагача, кейинроқ 48 тагача ошириш таклифини билдирган эди.
13–14 октябрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФА Кенгашининг йиғилишида ЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ғояси ижобий қабул қилинди. Ушбу масала юзасидан қарор 2017 йилнинг январь ойида қабул қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 ҳамда Қатарда ўтказиладиган ЖЧ–2022 турнирларида 32 миллий терма жамоа иштирок этади.
Изоҳ (0)