Ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов Тошкентда ўтаётган «Шахмат Юлдузлари» фестивалининг учинчи кунидан кейин тўрт нафар шахматчи орасида учинчи бўлиб турибди.
Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган турнирнинг учинчи кунидаги барча — 6 та партия дуранг билан ўз якунига етди, деб хабар берди «Оламспорт». Натижада гроссмейстерларнинг жадвалдаги ўрни ўзгаришсиз қолди.
Қайд этиш керак, кетма-кет беш партияда дуранг ўйнаган Қосимжонов, иккинчи кундаги сўнгги партияни исроиллик Борис Гелфандга бой бериб қўйганди.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлиб, ғолибликни қўлга киритган гроссмейстер 20 минг долларга эга чиқади.
«Шахмат Юлдузлари» 3-тур беллашувлари 21 октябрь, жума
Пономарёв — Қосимжонов 0,5:0,5Гелфанд — Мамадиёров 0,5:0,5
Гелфанд — Пономарёв 0,5:0,5Мамадиёров — Қосимжонов 0,5:0,5
Пономарёв — Мамадиёров 0,5:0,5Қосимжонов — Гелфанд 0,5:0,5
1. Шахриёр Мамадиёров (Озарбайжон) — 6 очко2. Борис Гелфанд (Исроил) — 4,5 очко3. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) — 4 очко4. Руслан Пономарёв (Украина) — 3,5 очко
Изоҳ (0)