АҚШ президенти Барак Обама ўз чиқишида ёнаётган гаджетлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ўтказган ислоҳотининг танқидига жавоб бераркан, Оқ Уй раҳбари буни смартфон релизига ўхшатди.
«Агар телефонда нуқсонлар бўлса, компания уларни тузатади ва модернизация қилади. Улар ёниб кетмаса, албатта. Бу ҳолда сиз уни бозордан қайтариб оласиз», — деди Обама.
Обама конкрет номни тилга олмаганига қарамай, ОАВ у Samsung’ни, айнан Galaxy Note 7 смартфонини назарда тутганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)