АҚШ шарқий соҳилбўйида фойдаланувчилар икки соат мобайнида Twitter, Amazon, Spotify, Ebay, Netflix, Vox, Airbnb сингари йирик сайт ва сервисларга кира олмади. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Dyn компаниясининг DNS-серверларига уюштирилган DDos-ҳужум бунга сабаб бўлди. У маҳаллий вақт билан эрталабки соат 7:00 да бошланди. Соат 9:20 да компания мутахассислари серверларни тиклашга муваффақ бўлди.
Ҳужум орқасида ким тургани ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)