Россиялик оғир атлетикачи Апти Аухадовнинг Лондон–2012 Олимпиадасида олинган допинг намунаси қайта текширилганидан сўнг, таркибида тақиқланган моддалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
ХОҚ Интизом қўмитаси россиялик спортчини Лондон–2012 Олимпиадаси кумуш медалидан маҳрум қилишга қарор қилди.
ХОҚ, шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)га Аухадов иштирокидаги барча мусобақалар натижасини кўриб чиқиш вазифасини юклади.
Хабарда қайд этилишича, Россия олимпия қўмитаси Апти Аухадовнинг Лондон–2012 да олган медаль ва дипломини қайтариб беришини таъминлаши керак.
Чеченистонда туғилган 23 ёшли Апти Аухадов Лондон–2012 Олимпиадасида -85 килограмм вазнда иштирок этган. У 2013 йилги жаҳон, 2013 йилги Европа чемпиони ҳисобланади ҳамда 2013 йилги Қозонда бўлиб ўтган Универсиада ғолиби бўлган.
Изоҳ (0)