Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия термасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо собиқ клубдоши ва терма жамоадаги шериги Роберто Карлос унинг ҳаётини сақлаб қолганини айтди. Бу ҳақда AS нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Роберто Карлос ҳаётимни сақлаб қолган. Бу воқеа ярим тундан сўнг содир бўлганди. Биз меҳмонхонада бироз мизғиб олишга қарор қилдик. Менинг томирларим тортишиб қолди ва 30 сонияга ҳушимни йўқотгандим», – деди Роналдо.
Роналдо «Реал» сафида 2002–2007 йиллар, Роберто Карлос эса мадридликлар таркибида 1996–2007 йиллар давомида тўп сурган. Айни дамда улар «Қироллик клуби»нинг дунё бўйлаб элчиси ҳисобланади.
Маълумот учун, Роналдо Бразилия термаси сафида 113 ўйин ўтказиб, 73 та гол киритган ҳамда мамлакат термаси билан икки марта (1994, 2002 йиллар) жаҳон чемпиони бўлган. Роберто Карлос Бразилия таркибида 125 ўйин ўтказиб, 11 та гол киритган ва 2002 йилги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)