Москвадаги мактабларнинг бирида жисмоний тарбия дарси чоғида 15 ёшли қиз оламдан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Воқеа Новая Москва округининг Шчербинка шаҳридаги мактабда рўй берди. Айни пайтда воқеа жойида терговчилар ишламоқда. Улар ўқитувчилар, гувоҳлар ҳамда мактабнинг мансабдор кишиларни сўроқдан ўтказмоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, қиз ўзини ёмон ҳис қилган ва бир четда ўтириб олган, сўнг ҳушини йўқотган. Тез ёрдам ходимлари етиб келиб, қизнинг оламдан ўтганини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)