«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ливерпуль»га қарши (0:0) АПЛ 8-турида жамоасининг тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткичи 35 фоизни ташкил этгани ҳамда ўта ҳимоявий ўйин намойиш қилганига билдирилган танқидларга жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«‘Ливерпуль’ нечта зарба йўллади? Иккита? Ўйин вақтининг 65 фоизини тўпга эгалик қилиш вақтида иккита зарба. Шунинг учун бизларни эмас, ‘Ливерпуль’ни танқид қилиш керак. Биз ўз статистикамизни юритдик. Вакилимиз ‘Юнайтед’ ўйин вақтининг 35 фоизи эмас, 42 фоизида тўпга эгалик қилганини айтди», – деди Моуриньо.
Аввалроқ «МЮ»нинг «Ливерпуль»га қарши ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткичи 34 фоизни ташкил этгани ва бу клуб антирекорди сифатида қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)