Бортида Туркиянинг «Фенербахче» жамоаси футболчилари кетаётган самолёт учувчиси кабинасининг ойнасида тирқиш пайдо бўлгани туфайли ҳаво кемаси Венгрияда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда, Hurriyet нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, самолёт ойнасига қуш тегиб кетгани боис тирқиш ҳосил бўлган.
Клуб тарқатган хабарга кўра, вазият хавотирга сабабли бўларли даражада эмас. Жамоа аъзоларини олиб кетиш учун Истанбулдан бошқа самолёт йўлга чиқди.
20 октябрь куни «Фенербахче» Англияда Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув ўтказади.
Изоҳ (0)