Таиланд Телевидение ва радиоэшиттириш миллий комиссияси раҳбари Такорн Тантасит бошқарма Facebook ва YouTube вакилларига монархияни таҳқирловчи маълумотга эга юздан ортиқ саҳифани блоклаб қўйиш ҳақидаги илтимос билан расман мурожаат қилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal маълум қилди.
Шунингдек, комиссия Line мессенжери ва Twitter микроблоглар сервиси раҳбариятидан монархияни камситувчи маълумотларни тарқатувчи фойдаланувчиларни блоклаб қўйишни сўраган.
Бошқарма интернет фойдаланувчиларини ижтимоий тармоқларда монархияга нисбатан ҳурматсизлик билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат ҳақида зудлик билан хабар қилишга чақирди.
Таиландда монархияни ҳақорат қилиш жиноят ҳисобланиб, бунинг учун 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.
Изоҳ (0)