Сурия қуролли мухолифати Россия томонидан 20 октябрь учун гуманитар танаффус эълон қилинганидан сўнг Алеппо шаҳридан қўшинларини олиб чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мухолифатнинг барча гуруҳлари ҳар қандай олиб чиқиш талабини мутлақо рад этади», — маълум қилди Сурия озод армияси вакили Закариё Мулохафжий.
Бундан ташқари, «Аҳрор аш-Шом» гуруҳи етакчиларидан бири Алеппо ҳудудида қаршилик кўрсатишда давом этишини билдирди.
Изоҳ (0)