Apple компанияси электромобиль яратиш режаларидан воз кечди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, компания электромобиль ишланмалари билан шуғулланиб келган Apple Car жамоасини тарқатиб юборган. Бунинг ўрнига автобошқарув тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг автомобилларида жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Агентликнинг манбаларига кўра, 2015 йили Apple Car’да келишмовчилик юзага келган. Менежерлар автомобиль ишлаб чиқарилишининг натижа ва оқибатлари қандай бўлиши ҳақида бир тўхтамга кела олмаган.
Таъкидланишича, лойиҳа омадсизликка учрашида асосий айбдор унинг раҳбари Боб Мэнсфилддир. Айнан у компания мутасаддиларини электромобиль яратиш фикридан қайтариб, камтарроқ вазифаларни илгари сурган.
Изоҳ (0)