18 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Индонезия Ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)