Хитой Халқ Республикасининг Тибет автоном ҳудудида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ер силкиниши эпицентри Чамдо шаҳридан 294 километр шимоли-шарқда, зилзила ўчоғи эса 32 километр чуқурликда жойлашди.
Табиий офат оқибатида жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)