Саудия Арабистони Алеппода ўрнашган мухолиф гуруҳларга қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмларини ошириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр баёнот берди, деб маълум қилади «РБК».
«Биз Алепподаги Сурия мухолифатига қурол етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласи устида ишламоқдамиз», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Охирги ой мобайнида шаҳар мунтазам равишда Россия авиацияси ҳамда Сурия ҳукумат кучлари томонидан бомбардимон қилинмоқда. Бир муддат илгари Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини расмий Москва ва Дамашқни бомбардимонларни тўхтатишга чақирган эди.
Изоҳ (0)