АҚШнинг Флорида штатида 14 октябрь куни Battle at the Bay 5 бокс кечасида ўзбекистонлик Ботирали «Халк» Мамажонов рингга кўтарилиб, мезбон боксчи Ларри «Пакмен» Харрисга қарши жанг олиб борди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
24 ёшли андижонлик боксчи тўрт раундлик жангнинг учинчи раундида рақибига кучли зарбалар йўллади. Шундан сўнг беллашув рефериси жангни тўхтатишга қарор қилди.
Ботирали Мамажонов профессионал рингдаги дебютини 2016 йилнинг февраль ойида ўтказган эди. Шу вақтга қадар у 5 та жангнинг барчасида (шулардан 3 тасида нокаут билан) зафар қучишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)