Мьянма шимоли-ғарбида дарё кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий қутқарув хизмати маълумотига таяниб, AFP агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бортида 240—250 нафар одам бўлган кема 15 октябрь, шанба тонгида Чиндуин дарёсида чўкиб кетди. Агентликнинг таъкидлашича, йўловчилар орасида кўплаб мактаб ўқитувчилари ва маҳаллий университетнинг талабалари бўлган. Улар фестивални нишонлаш учун йўл олган эди.
Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)