Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД террорчи гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши исён кўтарилди. Исённи гуруҳга бўйсунувчи «ислом полицияси» тузилмаси кўтарди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Исёнга мосуллик Абу Умар деган шахс раҳбарлик қилмоқда. Унга қарашли отрядлар экстремистларнинг тўрт маконига ҳужум уюштирди. Абу Бакр ал-Бағдодий тўғридан-тўғри ўзига бўйсунадиган тузилмаларга исённи бостириш ва «ислом полицияси» раҳбарларини йўқ қилиш кўрсатмасини берди.
Манбаларга кўра, шаҳарда тартибсизлик авжига чиққан, тўқнашувлар давом этмоқда.
Al Sumaria телеканалининг хабар беришича, «ислом полицияси» машиналари шаҳар ичида кезиб, радиокарнайлар орқали ал-Бағдодийнинг рафиқаси қўлга олингани, ўзи эса Суриянинг Ракка шаҳрига қочганини эълон қилиб юрибди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)