BASF кимё концернининг Лампертхайм шаҳридаги (Гессен федерал ери, Германия) заводида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung хабар бермоқда.
Ярадорлар шифохонага етказилди. Қурбонлар сони ҳозирча маълум эмас. Портлаш жойи яқинида бўлган бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Портлашга олиб келган нуқсонли ускуна демонтаж қилинди.
Воқеанинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.