«Даракчи» нашрининг Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров ва Uzbekistan Today’га асосланиб маълум қилишича, «Ялла» гуруҳи куз мавсумида концерт дастурини тақдим этиши мумкин.
Бу борада фикр билдирган хонанда «Мазкур концерт ўзига хос ижодий ҳисобот бўлади», — деб айтиб ўтган.
«Шундай ҳолатлар бўлган, қоида бузганим учун эмас, мен билан шунчаки саломлашиш ёки қачон концерт беришимизни сўраш учун ДАН ходимлари тўхтатишган. Мен уларга ёшларнинг даври келганини айтганимда, ёшлар бошқа, сизнинг эса ўз услубингиз, ўз аудиториянгиз бор, деб жавоб беришган. Буни эшитиш мен учун ёқимли», — деб таъкидлаган Фарруҳ Зокиров.
Концертнинг қайси ой ёки санага режалаштирилаётгани маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)