Хитойнинг Panda TV стриминг сервиси видеоблогерлари бир неча кундан буён тўғридан-тўғри эфирда кичик ҳажмли жониворлар ўртасидаги гладиаторлик жангларини намойиш этмоқда. Жангларда чумолилардан тортиб каламушлару кичик судралувчиларгача иштирок этмоқда, деб хабар беради TJournal.
Жанглар Panda TV сервисида тўғридан-тўғри эфирда кўрсатиб борилмоқда. 16 октябрь пешинга қадар улар 4,5 миллион марта кўрилди. Айрим пайтларда бир пайтнинг ўзида сервисда ўтирган томошабинлар сони 28–30 минг кишини ташкил этмоқда.
Трансляция деярли узилишларсиз давом этмоқда, аммо одам кўплигидан баъзан сервисга кириб бўлмай қоляпти. Шу боис Rabbit сервисида қўшимча стрим ташкил этилди.
Воқеадан хабар топган айрим журналистлар жанглар ташкилотчиларини кескин танқид остига олди. Уларнинг таъкидлашича, бу жониворларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш сифатида баҳоланиши лозим, бу эса нафақат ахлоқ-одоб принципларига зид келади, балки кўпгина давлатлар қонунчилигига кўра жазоланади ҳам.
Изоҳ (0)