Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Хитойнинг «Бейцзинг Гоан» клуби сафига бориб қўшилганидан буён илк голини урди, деб ёзди «Championat.asia».
Хитой Супер Лигасининг 27-турида «Бейцзинг Гоан» «Чанчун Ятаи» меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда ҳисоб 18-дақиқада айнан Сергеевнинг голи билан очилган бўлса-да, унинг жамоаси ғалабани сақлаб қола олмади. Ўзбекистонлик Егор Кримец ва Игорь Сергеев тўлиқ — 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
«Чанчун Ятаи» сафида эса миллий терма жамоанинг бошқа бир футболчиси Анзур Исмоилов тўлиқ ўйнади.
Сергеев сўнгги бор 30 июнь куни Ўзбекистон Олий Лигаси доирасида «Обод» дарвозасига гол урган бўлиб, шундан кейин бирорта учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмаганди.
Изоҳ (0)