Россиянинг «Биринчи канал»и ўзбекистонлик ёш хонанда, «Главная сцена» лойиҳаси ғолиби Сардор Миланога бағишланган махсус репортаж намойиш этди. Видеолавҳа каналнинг интернетдаги сайтида эълон қилинди.
Репортаж «Уч ярим октавали диапазон мамлакатнинг бош мусиқий саҳнасини забт этди ёхуд Сардор Милано қандай қилиб бешинчи ҳаракатда ‘Голос’ шоусига йўл олди» деган узун номга эга.
«Уни ўзбек Робертино Лореттиси деб аташар эди, у ‘Голос’ шоусини тўрт марта муваффақиятсиз қамал қилди, аммо бошқа мусиқий шоуда ғалаба қозонди. Сардор Милано ўзидан устун келгани, болалик комплексларини енгиб ўтгани, қарийб икки метрга ўсгани, бувисини Гнесиналар номидаги академиянинг қизил дипломи билан қувонтиргани, эшитувларда устозларни ўзига қаратгани ҳақида махсус репортаж», — дейилади видеога келтирилган тушунтиришда.
Изоҳ (0)