Германиянинг Volkswagen автоконцерни адвокатлар хизмати учун 175 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Мазкур адвокатлар компаниянинг экологик нормаларни бузиши юзасидан яқинда бўлиб ўтган суд тортишувларида АҚШ аҳолисига вакиллик қилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Volkswagen’нинг АҚШда сотилган 475 мингга яқин автомобили эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилган ҳуқуқшунослар дастлаб ўз иши учун 332 миллион доллар олишни мўлжаллаган.
Volkswagen’нинг АҚШда йўл қўйган қонун бузилишлар туфайли тўлаши керак бўлган жами маблағ энди 16,7 миллиардга етди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Сан-Франциско суди (Калифорния штати) АҚШ Адлия вазирлиги ва Volkswagen ўртасидаги келишувни маъқуллади. Унга кўра, компания экологик нормаларни бузганлиги учун 15 миллиард доллар атрофидаги маблағни тўлаш мажбуриятини олди.
Изоҳ (0)