United Airlines авиакомпанияси компьютер тизимидаги нуқсонлар туфайли бутун дунё бўйлаб парвозларни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бузилиш 13 октябрь, пайшанба куни келиб чиқди.
«Пайшанба куни тизимимизда келиб чиққан бузилиш рейслар кечикишига сабаб бўлди. Биз муаммони ҳал қилдик ва йўловчиларни имкон қадар тезроқ манзилига етказиб қўйиш устида ишламоқдамиз», — дейилади авиакомпаниянинг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилган баёнотда.
Йўловчилар бир неча соат давомида самолётлар бортида ва кутиш залларида ўтиришга мажбур бўлди. Муаммо АҚШ шарқий қирғоғи вақти билан соат 3:00 да бартараф этилди.
Изоҳ (0)