Малайзиянинг яқин беш йил учун янги олий ҳукмдори этиб Келантан штати султони Муҳаммад V сайланди. Бу қиролнинг расмий қароргоҳи — Истана Негара саройида ўтган Ҳукмдорлар кенгашининг тўққиз аъзоси иштирокидаги яширинча овоз бериш якунларига кўра маълум бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Анъанага кўра, 13 декабрь куни монарх тахтга чиқарилади. Тахтни замонавий Малайзия тарихида биринчи марта кетма-кет икки муддат давомида Абдулҳалим Муаззамшоҳ эгаллаб турди.
Султон Муҳаммад 1969 йилнинг 5 октябрида туғилган. У дипломатия соҳасида таълим олган.
1957 йили конституцион монархияга айланган Малайзияда қирол асосан маросимий вазифаларни бажаради, шунингдек, олий бош қўмондон ҳисобланади. Қонун қабул қилишда, вазирларни тайинлашда унинг розилиги талаб этилади. Қироллар Валиаҳд шаҳзодалар (ҳукмдорлар) кенгаши томонидан беш йил муддатга сайланади.
Изоҳ (0)