Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) дунё аҳолисини футболга жалб қилишни 45 фоиздан 60 фоизгача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги маълумот ФИФА Кенгашининг 13–14 октябрь кунлари Цюрихда бўлиб ўтаётган йиғилишида тақдим этилган ташкилотнинг «йўл харитаси»да келтирилган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда таъкидланишича, гап футбол жараёнига алоқадор барча иштирокчилар – футболчи ва мухлислардан тортиб, мураббий ва ҳакамлар ҳақида бормоқда.
«Йўл харитасида», шунингдек, футбол билан шуғулланаётган аёллар сони 2026 йилга бориб икки баробар – 60 миллион кишигача етиши қайд этилган.
Аввалроқ ФИФА «йўл харитаси» лойиҳасига яқин 10 йил давомида футболни ривожлантириш учун 4 миллиард доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)