Мукофот жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил қиладиган Tashkent Challenger—2016 ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Унинг амалдаги ғолиби — ўзбекистонлик Денис Истомин жуфтлик беллашувларида финалга йўлланма олди, деб ёзди «Оламспорт».
Россиялик Михаил Елгин билан жуфтлик ҳосил қилган Истомин, ярим финалда Беларусь ва Швециядан ташриф буюрган теннисчиларни ортда қолдирди.
Жуфтлик беллашувларининг иккинчи ярим финалида Жўрабек Каримов ҳамда Санжар Файзиев Андре Бегаманн ва Леандер Паэсдан енгилди.
Аввалроқ Денис Истомин яккалик беллашувларида ярим финал чиптасини қўлга киритгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)