Ванкувер–2010 қишки Олимпиадаси ғолиби, етти карра жаҳон чемпиони ва икки карра жаҳон Кубоги соҳиби норвегиялик Тереза Йохауг допинг билан тутилди. Бу ҳақда Норвегия чанғи пойгаси федерацияси маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Хабарда қайд этилишича, норвегиялик спортчи қуёш нурларидан сақлайдиган кремни лабига суртган. Бунинг оқибатида тақиқланган модда – клостебол Йохаугнинг организмига тушган.
Тереза Йохауг юзага келган ҳолатдан тушкунликда эканини маълум қилди.
«Менимча, бу адолатдан эмас. Аммо спортчи танланган тиббий препарат учун жавобгар эканини тушуниб турибман», – деди чанғичи.
Изоҳ (0)