Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) антидопинг қоидаларини бузгани учун Рио–2016 нинг тўрт иштирокчисини дисквалификация қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Польшалик Томаш Зелински, мўғулистонлик Чагнаадорж Усухбаяр, руминиялик Габриэль Синкраян ҳамда Рио–2016 да бронза медалига сазовор бўлиб, кейин ундан маҳрум қилинган Иззат Ортиқов барча мусобақалардан четлатилди.
Дисквалификация муддатига ҳозирча аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)