Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос футбол тарихидаги энг кўп маош олувчи германияликка айланди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
26 ёшли футболчи «Қироллик клуби» билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унга кўра, унинг йиллик маоши 20 миллион евро қилиб белгиланди. Аввалроқ у йилига 10,9 миллион евро даромад оларди.
Олдинроқ ярим ҳимоячи янги шартномадан 120 миллион евро ишлаб олиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берилганди.
Кроосдан кейин энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатидан «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер (15 миллион евро), «Манчестер Юнайтед» хавбеки Бастиан Швайнштайгер (14 миллион евро) ва «Манчестер Сити» аъзоси Илкай Гюндоган (12 миллион евро) жой олган.
Изоҳ (0)