Яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири Александр Бубнов Россия термасининг ФИФА рейтингида пастлашига ва ЖЧ—2018 турниридаги имкониятлари ҳақида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Россия термаси ФИФА рейтингида яна бир неча поғона йўқотиб, ҳатто Ўзбекистон терма жамоасини олдинга ўтказиб юборди. Бу бежизга эмас, ахир Ўзбекистоннинг ривожланаётгани яққол кўриниб турибди. Исландия ва Озарбайжон каби мамлакатларнинг кўрсатаётган натижаси футбол даражаси кучайиб бораётганидан далолат ва исталган рақиб билан ўйинда очко йўқотиш мумкин.
Рақибга ҳеч қачон паст баҳо бериш керак эмас. Россия термаси ҳам буни ёдда сақлаши керак. Сўнгги ўйинлар ҳар қандай терма жамоа йирик мусобақанинг финал босқичига чиқа олишини намойиш қилмоқда. Бу ишни Уэльс ва Исландия уддалаши мумкин, аммо Россия учун бу ҳамон қийин вазифа», – деди Бубнов.
Аввалроқ Россия терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба 52-поғонага тушиб кетиши, Ўзбекистон терма жамоаси эса ФИФА рейтинги тарихида биринчи марта Россиядан ўзиб кетиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, ФИФАнинг янгиланган рейтинги 20 октябрь куни расман эълон қилинади.
Изоҳ (0)