Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов 2017 йилги мавсумда турнирларда иштирок этмайди, деб ёзди «Оламспорт».
Бу ҳақда спортчининг мураббийи маълум қилган: «Руслан учун 2016 йил анча мураккаб келди. Кичик жароҳати бор бўлса-да, Рио Олимпиадасига тайёргарлик кўрди ва Ўзбекистон оғир атлетикасидаги энг юқори натижани қайд этди», — деб айтиб ўтган Баҳром Абдумаликов.
«У дам олиши керак. 2017 йил турнирларда иштирок этмайди. Русланнинг асосий мақсади 2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўриш. Унда айнан шу мусобақанинг олтин медали йўқ», — деб фикрини якунлади мураббий.
Изоҳ (0)