ЖЧ—2018 чиптаси учун кураш олиб бораётган Европа мамлакатлари саралашнинг 3-турини якунлади.
«C» гуруҳида Германия терма жамоаси 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олди. Шимолий Ирландияни қабул қилган Иохим Лёв жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Кетма-кет икки турни ўз фойдасига ҳал қилган Озарбайжон терма жамоаси ўз дарвозаси даҳлсизлигини яна бир бор сақлаб қолди. Навбатдаги турни жамоа 11 ноябрь куни сафарда Шимолий Ирландияга қарши ўтказади.
ЖЧ—2018 Европа. «C» гуруҳи. 3-тур 11 октябрь, сешанба
Германия — Шимолий Ирландия 2:0
Голлар: Юлиан Дракслер, 13 (1:0). Сами Хедира, 17 (2:0).Чехия — Озарбайжон 0:0
Норвегия — Сан-Марино 4:1
Голлар: Давиде Симончини, 12-авт (1:0). Маттиа Стефанелли, 54 (1:1). Адама Дьоманде, 77 (2:1). Мартин Самуэльсэн, 82 (3:1). Жошуа Кинг, 83 (4:1).«E» гуруҳида Польша ва Черногория терма жамоалари 7 тадан очко билан қўшҳокимликни юзага келтирди. Мазкур турда ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган Роберт Левандовски саралашдаги голлари сонини 5 тага етказиб, Криштиану Роналдуга етиб олди. Қайд этиш керак, «Бавария» ҳужумчиси Польшани 95-дақиқага келибгина очко йўқотишдан қутқариб қолди.
Қозоғистон терма жамоаси сўнгги турда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўз майдонидаги ўйинларда эса қозоғистонлик футболчилар кетма-кет иккинчи бор 1 очкодан ишлади.
ЖЧ—2018 Европа. «E» гуруҳи. 3-тур 11 октябрь, сешанба
Қозоғистон — Руминия 0:0
Польша — Арманистон 2:1
Голлар: Грайр Мкоян, 48-авт (1:0). Маркос Пиззелли, 50 (1:1). Роберт Левандовски, 90+5 (2:1).Четлатиш: Гаэл Андонян, 30 (А).Дания — Черногория 0:1
Гол: Фатос Бечирай, 32 (0:1).«F» гуруҳида Англия терма жамоаси 3-турга келиб очко йўқотди. Бош мураббийсиз қолган жамоа Словения майдонида голсиз дуранг қайд этди ва дарвозаси даҳлсизлигини кетма-кет учинчи турда сақлаб қолди.
ЖЧ—2018 Европа. «F» гуруҳи. 3-тур 11 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)