Ҳиндистон армияси уч кун муқаддам Жамму ва Кашмир штати маъмурий маркази — Сринагар шаҳридан 15 километр наридаги тадбиркорликни ривожлантириш давлат институтини гаровга олган икки жангарини йўқ қилиш операциясини якунлади. Бу ҳақда, NDTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жангарилардан бири 11 октябрь куни ўлдирилган эди. Тўқнашувларда бир нафар ҳарбий хизматчи яраланди.
Даставвал бинода уч жангари борлиги тахмин қилинаётган эди, аммо эндиликда уларнинг сони икки нафар эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)