Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2018 саралаш ўйини олдидан сўровнома ўтказилган бўлиб, унда ўқувчилар беллашувдан нима кутаётганликларини белгилаб чиққанди.
Сўровнома якунига кўра, иштирокчиларнинг 42 фоизи ғалаба Ўзбекистон томонида бўлишини тахмин қилгани маълум бўлди.
Хитойнинг ҳам Эрон каби зафар қучиб кетиши ҳамда «Бунёдкор» стадионининг мухлислар билан тўлмаслиги бир хилда — 13 фоиздан овоз тўплади. Қайд этиш керак, Хитойга қарши беллашувга Эрон билан ўйинга келганичалик ишқибоз ташриф буюрмагани трансляция давомида кўринди.
Изоҳ (0)