Nexia автомашинасининг ўғирланиши юзасидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмига ариза келиб тушгани ҳақида Ички Ишлар Вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Телов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Ангрен арматура изоляторлаш заводи» ёнида автомашинасини қаровсиз қолдирганидан кейин, унинг Nexia’си ўғирлаб кетилган.
Тезкор чора-тадбирлар самараси ўлароқ ўғирланган машина Ангрен шаҳрида тўхтатилган. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс 47 ёшда бўлиб, унинг Қўқон шаҳрида яшаши кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракати давом этмоқда, деб ёзилган ИИВ матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда транспорт воситасини олиб қочганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)