Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Tolo News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
30 киши яраланди.
Худкуш террорчи Ашуро куни муносабати билан намозхонлар тўпланган масжидда портловчи моддага тўлдирилган камарни ҳаракатга келтирди.
Илгарироқ мамлакат пойтахти Кобулда иккита масжидга ҳужум уюштирилган эди (1, 2).
Изоҳ (0)